29

Май
2017

Қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2017 йил 5 майдаги 2-сонли буйруғи, “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудий ҳамда қуйи тизими бошқарув органлари, куч ва воситаларини жалб этган ҳолда қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги хамда Тошкент шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2017 йил 10 майдаги 7-сонли буйруғига биноан, 2017 йилнинг 23 май кунидан 25 май кунигача Қўмондонлик-штаб ўқув машғулотига Филиалнинг Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва тааллуқли боғламаларнинг Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини жалб этган холда муносиб равишда қатнашдилар.

Қўмондонлик-штаб ўқув машғулотида берилган вазифа ва топшириқларни Филиал Фуқаро муҳофазаси тузилмалари томонидан амалий тарзда бажариб борилди. Қўмондонлик-штаб ўқув машғулот натижаси бўйича “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали Фуқаро муҳофазаси тузилмалари фавқулоддаги холатларга тайёрлаш бўйича амалий кўникмалари ошганлигини ва фавқулоддаги холатга тайёр деб баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали рахбарияти “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги” Нишони билан муносиб тақдирланди.

5

Май
2017

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини юқори савияда нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини хотирлаш, уларнинг оила аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан 2017 йил 21 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида” ги 6-57“о” сонли қарори ҳамда тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Шунга кўра 5 май куни филиалда ва боғламаларда меҳнат фахрийларининг матонат ва қахрамонликлари ҳамда юртимиздаги тинчликнинг қадрига етиш, мамлакатимизни кўз қорачиғидай асраш муҳим эканлиги хақида навбатдаги “Маънавият соатлари”ни ва давра суҳбатлари ўтказилди. Уруш ва меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этилди, уларнинг ҳудудлардаги театр, концерт ва музейларга ташрифини уюштирилди. Шунингдек 15-18 май кунлари меҳнат жамоаларида фахрийлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, бадминтон турлари бўйича мусобақалар ҳамда ёшлар ўртасида Хотира турнирлари ўтказиш режалаштирилди. Корхона ва боғламаларда, ҳозирда нафақада бўлган уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига, жангчи-фахрийлар (байналмилалчилар)га байрам совғалари тарқатилди.

“Ўзбектелеком”АК “ТШТТ”филиали касаба уюшма қўмитаси



6

Декабрь
2016

Конституция – демократик ҳуқуқий давлат пойдевори

Бош қонунимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши муҳим сиёсий, ҳуқуқий хужжат сифатида жаҳонда янги, суверен, истиқболи порлоқ давлат дунёга келганининг ўзига хос шаҳодатномаси бўлди.

Инсон ўз ҳаётини борлиққа, унинг қонунларига эътибор бермай ташкил эта олмайди. Шунинг учун ўзини кашф қилишда, ўрганишда, унинг хусусиятларини, меъёрини кенгроқ билишга интилади.

Конституция атамаси қадимда сиёсий тузум маъносини англатган. Конституция хуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳусусияти, тараққиётнинг бош мезонлари, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлади.

2016 йил 30 ноябрь куни Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан маънавият соати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақил юртнинг биринчи Конституцияси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 20 июнда бўлган иккинчи сессиясида мустақиллик деклорацияси қабул қилинди. Деклорацияда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. 1991 – йил 31 – августда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида Қонун қабул қилинди. Бунда Мустақиллик Декларацияси ва Баёнот асос бўлиб хизмат қилди. Ушбу қонун 17 моддадан иборат. Бу ҳужжатда Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида қўйган илк қадамларининг ҳуқуқий асоси яратилди. Ўз моҳиятига кўра уни Муваққат Кичик Конституция деб таърифлаш мумкин. Мазкур қонуннинг ютуғларидан бири биринчи марта Ўзбекистон Республикаси фуқоролиги жорий этилди.У шбу қонунда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллатидан қатъий назар бир ҳил фуқаролик ҳуқуқларига эгалиги ҳамда уларнинг Республика Конституцияси ва Қонунлари ҳимоясида бўлиши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 12-чақириқ,11-сессиясида (1992йил, 8-декабрь) хуқуқий ва аҳамиятга молик хужжат-Мустақиллик конституцияси қабул қилинди. У иқтисодиётда, ижтимоий-сиёсий муносабатлар ва маънавий хаётда чуқур ислоҳатлар ўтказиш учун пухта худудий пойдевор яратди.

Конституцияда энг аввало, ўзбек миллатининг тарихий анъаналари, худудий тафаккури ўз аксини топган.

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси жахон ҳамжамиятининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуғларини тўла мужассам қилади. Ушбу Конституция инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча муҳим қоидаларни: инсоннинг яшаш, эркинлик ва шаҳсий дахлсизлик ҳуқуқи, мулкдор бўлиш ҳуқуқи ва бошқа шу каби ҳуқуқларни ўз ичига олгандир.

Бизнинг Конституциямиз нафақат юридик ҳужжат, балки у миллий мафкурамизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий асосини ташкил этувчи умуминсоний ғояларга хизмат қилади.

Халқ манфаатларини кафолатловчи Бош Қомусимиз бошқа янги мустақил давлатлар конституцияларидан тубдан фарқ қилиб, ўтиш давригагина мўлжалланмасдан, балки давлат ва жамият фаолиятининг барча йўналишларини белгилаб берувчи дасурий ҳужжат сифатида ҳам юксак эътиборга сазовардир.

Фаровон турмушимиз ривожида, Ватанимиз ва халқимиз тақдирида Конституциянинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Конституциямизда энг олий қадрият сифатида асосий эътибор давлат ва ижтимоий тузумга эмас, балки инсон манфаатларига қаратилган. Унинг 13 моддасида ЎЗбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади, деб белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари эълон қилинибгина қолмасдан, шу модданинг ўзида демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилишни ҳам мустаҳкамланган.

Асосий қонунда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мазмунини бевосита очиб берувчи 34 та модда мавжуд. Унинг муқаддимасидан тортиб, якунловчи қоидаларига қадар инсон тўғрисида, унинг фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик ғоялари сингдирилган. Ҳар қандай давлат органининг, ҳар қандай мансабдор шахснинг фаолияти инсон манфаатларига бўйсундирилади.

Мустақиллик йилларида биз ҳалқимиз ва давлатимизнинг Конституцияси аҳамиятини аниқ тасаввур қилдик ва аввало нимадан воз кечиб, нималарни қўлга киритишимизни англаб етдик. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки шу билан бирга уни ҳимоя қилувчи қалқон жамиятимизнинг асосий хуқуқий пойдевори ҳисобланади. Энг муҳими конституция туфайли Ўзбекистон Республикаси янги демократик давлат сифатида дунё сиёсий харитасидан муносиб ўрин эгаллади.

Ўтган давр ичида Конституциямиз жиддий ҳаёт синовларидан ўтди. Ҳалқимиз хаётида бу муҳим хужжат асосида асрлар мобайнида юз бериши мумкин бўлган тенгсиз ўзгаришларни амалга оширди. Юртимиз шўролар давридан мерос бўлиб қолган чуқур иқтисодий таназзилдан қутилди, ўтказилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳатлар туфайли бозор муносабатларига асосланган иқтисодиёт қарор топиб бормоқда. Демократия тамойилларига асосланган миллий давлатчилик ва ҳуқуқ тизими шакллантирмоқда, ижтимоий-маданий соҳа барқарор ривожланиб, кишиларимизнинг маънавий қиёфаси янгиланмоқда, уларнинг онгига истиқлол ғояси тобора чуқурроқ сингиб бормоқда, мустақил ёш давлатимиз халқаро жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгалламоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз манфаати йўлида хизмат қилади. Асосий қомусимиз ҳатто инсониятни қамраб олган она табиат, ер ости ва ер усти табиий бойликларигача қонун ҳимоясида, чунки у ҳам инсон учун хизмат қилади.

Тарбиявий, маънавий ва маданий фаолият гуруҳи бошлиғи И.Турсунова

5

Ноябрь
2016

Одам савдоси – мудҳиш жиноят

Инсоннинг нечоғлик қадри баланд ва улуғ мавжудот эканлиги маълум. У табиат бойликларидан лаззатланиши, соғ-саломат, кучли ва ақлли бўлиши учун, ўзини-ўзи асраб авайлаши, ҳимоя қилиши ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиши лозим. Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида хавфсизлигимизга ҳамда ижтимоий-маънавий барқарорлигимизга раҳна солувчи иллатлардан бири бўлган одам савдоси – бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Зеро, Юртбошимиз И.Каримов таъкидлаганларидек, "Бизнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборат. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади".

2016 йил 2 ноябрь куни Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиалида юридик фанлари доктори, профессор Гулчехра Самадовна Маткаримова ҳамда Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Нурбек Ўткирбоевич Шукуров иштирокида “Одам савдосига қарши кураш” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 24-моддасида, "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир", - деб эътироф этилган. Бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.

Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда. Орадан йиллар ўтган сари одам савдосига қарши кураш дунёнинг барча мамлакатларида амалда бўлмасин, бу муаммо бизни ҳозирги кунда ҳам қаттиқ ташвишга солмоқда. Айни пайтда, трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг узвий таркибий қисми бўлган бу жиноят тури дунё миқёсида кенг тарқалган. БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра, ундан жабр кўрганлар сони бир неча миллионларни ташкил қилмоқда.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган "Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида"ги Конвенцияга қўшилди. Шунингдек, мамлакатимиз парламенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида"ги Конвенцияга ҳамда одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча ҳужжатлар имзоланди. 2008 йилнинг 17 апрелида "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуннинг ҳамда 2008 йилнинг 8 июлида "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори билан юқоридаги қонун нормалари амалга янада самарали тадбиқ этилмоқда.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссиянинг кенг фаолият юритиши, жиноятчиларни фош этиш ва жиноят қурбонларини ҳимоялаш ва уларга ёрдам кўрсатиш масалаларини янада такомиллаштириб, уни амалиётга кенг тадбиқ этган ҳолда, халқаро миқёсда амалга оширсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Inglizcha | O'zb | Ruscha