Kasaba uyushmasi qo‘mitasi

Kasaba uyushmasi qo‘mitasi raisi

Абдимуминов Жахонгир Абдулхакимович
Телефон: (371) 238-73-79
e-mail: findir@upr.tshtt.uz


Касаба уюшмаси кўмитаси бош хисобчи

Усманова Мухаррам Маннаповна
Телефон: (371) 238-73-93
e-mail: profkom @upr.tshtt.uz


Касаба уюшмаси қўмитаси етакчи мутахассиси

Салиева Гулнора Учкуновна
Телефон: (371) 281-59-80
e-mail: profkom@upr.tshtt.uz

26 марта 2018г.

100 ёш

Умумхалқ Наврўз байрами муносабати билан "Ўзбектелеком" АК "ТШТТ" филиали КУҚ ва Миробод телефон алоқа богламаси ходимлари юртимиз алоқа соҳаси ривожига муносиб улуш қўшиб, хозирги кунда кексалик гаштини сураётган ёши улуғ фахрийлар хонадонига ташриф буюриб байрам совғалари улашдилар.

Шулар қаторида алоқа соҳасида 30 йилдан ортиқ мехнат фаолиятини олиб борган ҳозирги кунда 100 ёшни қаршилаган Евдокия Павловна хонадонида ҳам бўлиб, ёши улуғ онахонни йўқлаб совға саломлар улашиб, дилдан суҳбат қурдилар.

7 март 2018

“8 март - Халқаро хотин-қизлар” байрами .

Жорий йилнинг 7 март куни Тошкент шахридаги “СУЛТОН” тўйхонасида “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали Касаба уюшма қўмитаси томонидан филиалда фаолият олиб бораётган 500 нафар аёл ходимларга “8 март - Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” номли маданий – маърифий тадбир кечаси ўтказилди.

26 феврал 2018

"Ўзбектелеком" АК “ТШТТ” филиалида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи бўлинмасини тузиш бўйича йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда бўлинма раиси сифатида филиалнинг Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси Усмонов Захириддинхўжа Фазлиддинхўжа ўғли номзоди бир овоздан сайланди.

Йиғилиш давомида филиалнинг барча боғламаларида Иттифоқнинг бўлинма аъзоларини сайланиши белгилаб ўтилди.

"Ўзбектелеком" АК “ТШТТ” филиали ходимлари З.Ф.Усмоновни лавозимига тайинлангани билан табриклайди ва филиалда Ёшлар иттифоқи фаолиятини ташкил этишда муваффақиятлар тилайди.

14 феврал 2018г.

“Ягона жамоа шартномаси”нинг бажарилиши конференция.

Жорий йилнинг 14 феврал куни “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали ва Касаба уюшмаси қўмитаси ўзаро ижтимоий шерикчилик таъмойилларига асосланган холда 2017 йил якуни бўйича “Ягона жамоа шартномаси”нинг бажарилиши юзасидан ва Касаба уюшма томонидан мехнатга оид қонунларга риоя қилиниши ва ходимларни хуқуқий маданиятини оширишга қаратилган фаолияти юзасидан амалга оширилган ишлар ва филиалда меҳнат қонунчилиги талабларининг бажарилиши ҳамда филиал мутахассислар ва Касаба уюшма фаолларининг хуқуқий саводхонлигини ошириш ходимларнинг иш шароитларини яхшилаш, қулайликлар яратиш ва моддий рағбатлантиришлар бўйича амалга оширилган ишлар, бўлиб ўтган конференцияда мухокама қилинди.

23.12.2017 йил

Жорий йилнинг 23 декабрь куни “Туркистон” санъати саройида Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмалари Федерацияси томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида тадбир бўлиб бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир давомида “Энг наъмунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови республика якуний босқичи ғолиби этиб “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар Телефон Тармоғи” филиали Касаба Уюшмаси ташкилоти фаҳрий иккинчи ўрин билан тақдирланди.

06.12.2017 год

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган “Конституция-миллатимиз фахри” номли маънавий тадбир бўлиб бўлиб ўтди.

Ҳар бир давлатнинг фахр-ифтихори, юзи, обрў-эътибори-Конституция ҳисобланади. Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитгувчи Бош Қомусидир.

Бош Қомусимизга мувофиқ 15 та кодекс, 600дан зиёд қонунлар қабул қилнган.

Конституциямиз халқаро талабларга жавоб бериб, жумладан, унда инсон хақ-хуқуқлари ва манфаатлари устун эканлиги ҳамда фуқароларни ҳимоялашга қаратилган барча кафолатлар мужассамлиги ва миллати, дини, эътиқоди, жинси, ирқи, ёши, ижтимои келиб чиқишидан қатъий назар барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, эътиқод эркинлигининг таъминланган.

Inglizcha | O'zb | Ruscha